Талабалар орасида коронавирус аниқлангани учун ОТМ бинолари ёпилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар орасида CОVID-19 аниқлангани учун ОТМ бинолари ва ётоқхоналар ёпилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, баъзи ОТМ талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхоналар дезинфекция учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети, Фарғона Политехника институти, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Самарқанд филиали талабалари орасида айни кунларда CОVID-19 аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультети талабасида CОVID-19 инфекцияси аниқлангани ҳақда хабар берилган.

Янгиликлар