Қашқадарёда 4000 АҚШ доллари эвазига фуқарони Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Tez news’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича, фуқаро Д.М. фуқаро М.Х. нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 1 400 АҚШ долларини олиб, қолган 8,4 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Д.М. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар