Тошкентнинг бир туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, «Тошиссиққуввати» ДУК Мирзо Улуғбек туман бошқармаси маълумотларига кўра, шу куни бир неча манзилларда иссиқлик тармоқлари синови ўтказилган. Синовлар ўтказилиши давомида Зиёлилар кўчасидаги иссиқлик тармоқларида носозликлар юзага келган.

Таъкидланишича, шу сабаб қуйидаги ҳудудлар иссиқ сув таъминотидан вақтинчалик узилади:

  • Навниҳол кўчаси;
  • Шаҳриобод кўчаси;
  • Дўрмон йўли кўчаси;
  • Мўминов кўчаси;
  • Зиёлилар кўчаси;
  • Ҳожибоев кўчаси;
  • Қаландар кўчаси;
  • Яланғоч даҳаси;
  • Бўз-1 даҳаси;
  • Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси;
  • Левитан кўчаси;
  • ЎзР МВ госпитали ҳудуди;
  • Сайрам кўчаси;
  • Буюк ипак йўли кўчаси;
  • Муҳаммад Юсуф кўчаси;
  • Паркент кўчаси;
  • Мустақиллик шоҳкўчаси;
  • Оққўрғон кўчаси;
  • Эргашев кўчаси;
  • Қори Ниёзий кўчаси;
  • Муртазоев кўчаси;
  • Мирзакалон Исмоилий кўчаси;
  • Ҳамид Олимжон майдони.

Қайд этилишича, авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқ сув таъминоти соат 20:00 га қадар тикланади.

Янгиликлар