Самарқандда тўйда 19 киши овқатдан заҳарланди
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги тўйда 19 киши овқатдан заҳарланди.

Маълум бўлишича, туманда яшовчи 19 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўйда овқатдан заҳарлангани юзасидан мурожаат қилган. Шулардан 14 нафарининг ҳолати қониқарли экани сабаб амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Millar» кўрсатувининг 196 нафар, «Markaziy studiya» кўрсатувининг 200 нафар фуқаро заҳарланган деб берган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланди.





