Янги Тошкент аэропорти қурилиш ҳудудидаги аҳоли уйлари кўчирилади

Тошкентдаги янги халқаро аэропорти қурилиши сабабли, ушбу ҳудудда жойлашган уйлар кўчирилади, деб хабар берди Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Туман ҳокими Ихтиёр Қосимов «Халқобод» маҳалласи аҳолиси ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Фуқароларга уйлари ва фермер хўжаликлари бузилиши белгиланган ҳолда уларга тўланадиган компенсация маблағларини тўлаш тартиби ва механизми тушунтирилди.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш учун Ўртачирчиқ туманидаги «Халқобод» ва «Янгиюл» маҳаллалари ҳудудидан ер майдонлари ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, янги аэропорт Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманлари ҳудудида 1 300 гектар майдонда барпо этилади. Лойиҳанинг дастлабки босқичи қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этиб, унда аэровокзал мажмуаси ва аэродром қурилади.

AI News