«Чинозлик Аҳмадбой» устидан ҳукм чиқарган судья Хайриддин Шермуҳамедов коронавирусдан вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгашига асосланиб, «Кун.уз» хабар берди.

Фото: Хайриддин Шермуҳамедов

Маълумотларга кўра, Хайриддин Шермуҳамедов 31 июль куни вафот этган. Таъкидлашларича, у коронавирусга чалинган ва касалхонада даволанаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўлим ҳолати ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ҳукмни эълон қилганди.

«Судьялар олий кенгаши марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилган», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир этишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди. Тойлоқ тумани прокурори Фарход Абдухоликов коронавирусдан вафот этди.

Aввалроқ Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова коронавирусга чалингани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновнинг касал эканлиги маълум қилинган.

Янгиликлар