Ўзбекистонда яна 265 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 265 кишига ошиб, 24 569 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Aндижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Aндижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар — жами 452 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 916 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9508 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган ва қатор ҳамроҳ касалликлари бўлган бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар