«Узэкспомарказ»га бир ҳафта ичида қанча бемор олиб келингани маълум қилинди

«Узэкспомарказ»га ҳар беш дақиқада бир нафар бемор олиб келинмоқда. Бу ҳақида «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, махсус тақсимлаш маркази ўз фаолиятини бошлаганига бир ҳафта бўлди. Аммо шу қисқа вақт ичида марказга 2000 дан ортиқ беморлар олиб келинган. Aввалроқ Тошкентда 10 та хусусий клиника коронавирус билан касалланганларни қабул қилишини маълум қилгани, беморлар учун 2300 дан зиёд ўрин-жойлар ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, июль ойи бошида Тошкент вилояти Зангиота туманида 1000 ўринли янги юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди. Бироқ коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, шифохона коронавирус билан касалланганларни қабул қила бошлаганидан бир ҳафта ўтгач, шифохона беморлар билан тўлган.

Шунингдек, Ўзбекистонда энди нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам коронавирус инфекциясини даволаши ҳақида маълум қилинган эди.

Янгиликлар