Бухорода эркак ўз хотинини ўлдириб, сонгра ўзини дарахтга осди
Бухоро вилоятининг Пешқун туманида эркак ўз хотинини ўлдириб, сонгра ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Repost.uz» нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Воқеа 30 июль куни соат 21:17 атрофида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 27 ёшли М.Э. ўз хотинини ўлдириб, кейин воқеа жойидан қочиб кетган.
Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини бошлаган. Натижада улар «Чибоғони» маҳалласи яқинидаги далалардан бирида эркакнинг жасадини дарахтга осилган ҳолда топишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.