Избосканда мактаб ери тадбиркорга тегишли рухсатсиз сотиб юборилгани рад этилди

Избоскан туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «Мактабга тегишли ер тегишли рухсатсиз тадбиркорга сотиб юборилди» сарлавҳаси остидаги танқидий мақола юзасидан маълумот берди.

Хабарга кўра, Президентнинг 2017 йил 30 cентябрдаги фармони асосида Избоскан тумани халқ таълим бўлимига қарашли 11-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги бўш ер майдонидан 2018 йил 24 февраль куни фуқаро Aбдуллаев Шерзодбекка мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш учун 0,50 гектар ер майдони ажратилган.

Шунингдек, Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан «Тўрткўл Шерматобод» хусусий корхонасига 2020 йил 5 июнь куни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида «Истиқлол» маҳалла биносини қуриш учун битим тузилган.

Aввалроқ Ёзёвонда тадбиркорларга салкам 10 миллион сўм моддий зарар етказган мансабдорга чора кўрилгани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар