Профессор Назира Салоҳова 77 ёшида вафот этди
Прафессор Салоҳова Назира Сагдуллаева узоқ давом этган касалликдан сўнг 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, эндокринолог, профессор, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори, Халқаро диабетологлар федерациясининг (ИДФ) доимий аъзоси, Марказий Осиё Диабетологлар ассоциациясининг Биринчи президенти Салоҳова Назира Сагдуллаевна узоқ давом этган касалликдан сўнг 77 ёшида вафот этди.
Назира Салоҳова 1943 йилда Самарқанд шаҳрида давлат хизматчилари оиласида туғилган. Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетини имтиёзли диплом билан тугатган. Касбий фаолиятини Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Фанлар Aкадемиясининг Биоорганик кимё институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган.
Кейинчалик Тошкент тиббиёт институтининг эндокринология кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салоҳова тиббиёт фанлари номзоди ва доктори бўлган кўплаб илмий кадрларни тайёрлади.
Aввалроқ Ўзбекистонда социология ва ижтимоий иш соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олима вафот этгани ҳақида хабар берилганди.