Пешкуда ўтказилган сайёр қабулда 4 нафар аёл иш билан таъминланди
Бухоро вилояти Пешку туманидаги қишлоқларга суюлтирилган газ балонлари тарқатилиб, кўча ва йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда 3-сектор томонидан «Темир дафтар»га киритилган муҳтож оилаларга кўрсатиладиган ёрдамларни белгилаб олиш, ҳудуддаги мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарига, бўш иш ўринларига меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларни, хотин-қизлар ва чет элдан қайтиб келганларни ишга жойлаштириб, бандлигини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари, масъул мутасаддилар иштирокида ўтказилган ҳисобот йиғилишида келгусидаги вазифалар белгилаб олинган.
Бундан ташқари, ҳудудда яшовчи ўз бизнес лойиҳаларига эга, яшаш жойида оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган аҳолининг янги кичик бизнес субъектлари очилган. «Хотин-қизлар» темир дафтари бўйича ишсиз аёлларнинг 4 нафари ҳамда «ёшлар темир дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кредит масаласидаги мурожаатлари ҳал этилиб, уларинг бандлиги таъминланган.
Секторга қарашли «Бобохожи» маҳалла фуқаролар йиғини, Бобохожи ва Шоваре кишлоқлари аҳолиси учун қўшимча график асосида суюлтирилган газ балонлари тарқатилиб, кўча ва йўлларда ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Сектор ҳудудида хорижий компания томонидан каннабис ўсимлигининг навларини етиштириб купайтириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, уни замонавий тиббий дори-дармон воситаларига айлантириш йуналишларини қамраб олувчи қиймати 250 000 000 долларга тенг инвестицион кластер барпо этиш лойиҳаси ҳамда яна бир хорижий инвестиция ҳисобидан таркибида целлюлоза бўлган экинлар (техник) каноп хомашёсини кайта ишлаш ва ундан рақобатбардош, экспортбоп техник ёғ, газ ва биодизел маҳсулотларини ишлаб чиқариш натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши каби таклифлар билан танишилган.
Аввалроқ Бухоро шаҳар ҳокими ўтказган сайёр қабулда 12 та мурожаат, Бухоро шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи ўтказган қабулда 8 та мурожаат, Бухоро вилояти Тергов бошқармаси бошлиғи ўтказган қабулда 6 та мурожаат ҳамда Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 8 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинганди.