Ургутда 25 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга 100 млн сўмлик қурилиш материаллари тарқатилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида 30 октябрь, жума куни 25 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга 100 миллион сўмлик қурилиш материаллари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 30 октябрь, жума куни туман ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд 25 нафар хотин-қизга қурилиш материаллари тарқатилган. Қурилиш корхонаси билан ҳамкорликда тарқатилган ушбу материалларнинг умумий қиймати 100 миллион сўмни ташкил этган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, аҳолига 1084 дона шифер, 200 донага яқин ёғоч устун ҳамда 1000 метрдан зиёд рейка маҳсулотлари тарқатилган. Бундан ташқари, ҳомий томонидан вазни 300 килограмм бўлган қорамол сўйилиб, 200 нафарга яқин фуқарога тарқатилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Тойлоқда эҳтиёжманд оилаларга маиший техника ва пул маблағлари тарқатилгани ҳамда Наманган шаҳрида 54 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминлангани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Қўштепада 4 нафар кам таъминланган хотин-қизга тикув машиналари топширилгани ва Қизил Ярим ой жамияти Бухоро туманидаги 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексаларга 8,5 миллион сўмлик ёрдам пули тарқатгани маълум қилинганди.