«Facebook каби йирик корпорацияларда ишлайдиган ўн минглаб одамлар Тelegram’даги кичик жамоа амалга ошираётган ишларни бажара олмади», – Павел Дуров

Теlegramm асосчиси Павел Дуров «марказлаштириш ва марказсизлаштириш» ўртасидаги таққослашни афзал кўришини ўз Telegramm каналида таъкидлаб ўтди.

Телеграм асосчисининг фикрича, табиий муҳитда ҳар бир кичик жамоа таниқли раҳбар ва мустақил фикрловчи етиштирилиши мумкин.

«Инсонлар шунақа эвалуциялашдики, улар 150 кишидан кам бўлган кичик гуруҳларда яхшироқ ишлашади. Шунинг учун ҳам марказлашган ва ҳаддан ташқари иерархия мавжуд бўлган барча жойларда самарасизлик ва инсон салоҳияти кам фойдаланиладиган ҳолати мавжуд», – дейди Telegram асосчиси.

Унинг фикрича бугунги кунда триллион долларлик монополиялар ва ҳукуматлар дунёсида юз миллионлаб одамларнинг салохияти сунъий ижтимоий тузилмалар томонидан қўйилган чекловлар билан янчиб ташланмоқда.

Павел Дуровнинг таъкидланишича, Facebook каби йирик корпорацияларда ишлайдиган ўн минглаб одамлар  Тelegram’даги кичик жамоа амалга ошираётган ишларни бажара олмаган.

Бундан ташқари, Россия каби давлатларнинг ўз юрисдикцияларида глобал брендларни ишлаб чиқаришни ва сақлашни уддалай олмасликларининг сабаби ҳам шулигини таъкидлаган.

«Ҳаддан ташқари иерархия ва шахсий автономияларнинг этишмаслиги асосида қурилган ташкилотлар ва жамиятларда ҳақиқий ижодкорлик камдан-кам учрайди», – деб қўшимча қилди Дуров.

Эъслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси Павел Дуров АҚШда йилнинг «асосий безориси» деб топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир: