Хитой ҳеч қачон АҚШнинг дунёдаги мавқеига қарши чиқмоқчи эмаслигини эълон қилди

Хитой Компартияси Марказий Қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, КПК Марказий Қўмитаси Ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ян Цзечи Хитой ҳеч қачон Қўшма Штатларни дунёда танқид қилишга ёки унинг ўрнини эгаллашга интилмагани ва АҚШ таъсир доирасига даъво қилмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда TACC ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Gazeta.uz

Хабарга кўра, у АҚШ Хитойнинг, хусусан, Гонконг, Тибет ва Шинжон-Уйғур автоном туманининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети билан боғлиқ масалаларга аралашишни тўхтатиши кераклигини таъкидлаган.

Ян Цзечининг сўзларига кўра, бу масалалар дахлсиздир ва уларга аралашиш Хитой-АҚШ  муносабатлари ва АҚШ манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин.

«Биз умид қиламизки, Қўшма Штатлар ушбу муаммоларнинг нозиклигини тўлиқ билади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликка путур етказмайди», – дея якунлади у.

Аввалроқ, Хитой 2022 йил Пекиндаги Олимпиада пандемияга қарамай режага мувофиқ ва тўлиқ ҳажмда ўтказилишини хабар қилган эди.

Янгиликлар