Трамп АҚШда Хитойнинг бир қатор дастурларидан фойдаланишни тақиқлади

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп мамлакатда Хитойнинг саккизта дастуридан фойдаланишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, Трамп тақиқлаш тўғрисидаги қарорни Хитой расмийлари томонидан уларнинг маълумотларидан фойдаланиш хавфи билан изоҳлаган. Бу маълумотлардан Хитой ҳукумати федерал ходимларнинг жойлашган жойини кузатиб бориш ва фуқароларнинг шахсий ҳужжатларини тўплаш учун фойдаланиши мумкин. Бу тақиқ Трамп Оқ уйни тарк этганидан 45 кун ўтгач кучга кириши айтилган.

АҚШ Савдо вазирлигига эса қайси тўловлар ва операциялар ноқонуний деб топилишини аниқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш бўйича кўрсатма берилган.

Шундай қилиб, «Alipay» тўлов тизими, «Ant Group Co» дастурлари, хитойлик миллиардер Жек Ма ва интернет-гиганти «Tencent Holdings Ltd — WeChatPay», «QQWallet» ва «Tencent QQ», Camscanner», «SHAREit», «Vmate» ва «WPS Office» дастурларига тақиқ қўйилган.

Трамп аввалроқ АҚШдаги «WeChat» дастурини блокировка қилишга уриниб кўрган. Аммо йирик бизнес компанияси бунга қарши чиққан ва суд президент фармонини бекор қилган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти мамлакатда ТикТок дастурини блок қилишга рухсат берган эди. Аммо кейинроқ TikTokʼнинг чекланиши кейинга қолдирилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар