АҚШда TikTokʼнинг чекланиши кейинга қолдирилди

Америка Қўшма Штатларида президентлик сайлови туфайли TikTokʼнинг чекланиши кейинга қолдирилди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, АҚШ Савдо вазирлиги 12 ноябрь, пайшанба кунидан бошлаб мамлакатда фаолиятини тўхтатиши керак бўлган TikTokʼга қўйилган чекловларни вақтинча олиб ташлади. Мазкур қарор мамлакатда ўтказилаётган президентлик сайлови натижалари билан боғлиқлиги таъкидланган.

Хабарга кўра, TikTokʼни тақиқлаш ташаббускори амалдаги президент Дональд Трамп Хитойнинг «ByteDance» компаниясига тегишли қисқа видео сервис фойдаланувчиларни кузатиб боради ва Хитой Халқ Республикаси махфий хизматларига маълумотларни узатади, дея таъкидлаган. Бироқ вазирлик АҚШ ОАВлари томонидан президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилинган Жо Байден қандай қарор қабул қилиши номаълумлиги учун дастур фаолияти тўхтатилмаган.

Тақиқ тўхтатилишига расмий сабаб сифатида Филаделфия штатидаги суд жараёнларини келтирилган. Таъкидланишича, учта TikTok юлдузи — мусиқачи Алекс Чемберс, комедия устаси Дуглас Марлан ва мода шарҳловчиси Козетте Ринаб ижтимоий тармоқнинг ёпилишига қарши судга мурожаат қилган.

Штат судьяси Венди Битлстоун октябрь ойида Савдо вазирлигининг судга нисбатан чекловлар киритиш тўғрисидаги буйруғига қарши дастлабки қарорини чиқарган. Ҳужжатда айтилишича, АҚШ ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари ваколатидан ошиб кетган. Федерал ҳукумат судьянинг қароридан шикоят қилиб, ўз ҳаракатлари фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган, деб даъво қилган.

TikTok Миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлардан сўнг Трамп август ойида ўз эгаларидан ушбу хизматни Америка компаниясига сотишни талаб қилган. Дастурга йирик технология компанияси «Oracle» ҳамда «Microsoft» компанияси «Walmart» супермаркетлари тармоғи билан ҳамкорликда асосий харидорлар деб топилган.

Мамлакат амалдаги президенти агар келишув 2020 йил сентябрь ойининг ўрталарига қадар бажарилмаса, АҚШда TikTok фаолияти тўхтатилиши ҳақида таъкидлаган эди. Бироқ хизматнинг ўзи ва унинг эгаси «ByteDance» ушбу тақиққа қарши бир нечта судга мурожаат қилиган. Сентябрь ойи сўнгида мамлакат Олий суди аризани вақтинча тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти мамлакатда TikTok дастурини блок қилишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик дастури АҚШдаги 100 миллион фойдаланувчисини Оқ уйдан ўз ҳуқуқларини талаб қилишга чақиргани маълум қилинган.