Сомалида президент бўлиб турган қароргоҳга миномёт билан ўқ узилди

2 февраль куни Сомали Федератив Республикаси Дусамареб шаҳридаги ҳукумат қароргоҳи, пpезидент Муҳаммад Aбдуллоҳий Муҳаммад ўша ерда бўлиб турган вақтда портлатилган. Бу ҳақда Somali Guardian портали хабар бермоқда.

Фото: Hassan Bashi/Global Look Press

Маълум бўлишича, 2 февраль тунда ҳукумат қароргоҳига тўққизта миномёт снаряди билан ўқ узилган.  Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Расмийлар буни «Aш-Шабаб» террорчилик ташкилотидан бўлган исломчилар амалга оширган деган гумонда.

Сомали президенти 1 феврал куни Дусамаребга мамлакатнинг бўлажак президентлик ва умумий сайловлари бўйича бешта минтақавий раҳбар билан музокаралар ўтказиш учун келган эди. Давлат раҳбарининг ваколат муддати 8 февралда тугайди, аммо қарама-қаршиликлар давом этиб тургани сабабли етакчи сиёсий кучлар президент сайловлари кунини ҳалича белгиламаган. Муҳаммад Aбдуллоҳий Муҳаммаднинг ўзи қайта сайланиш учун номзодини қўйишини аниқ айтган. Сайловлар билан боғлиқ асосий йиғилиш сешанба кунига белгиланган, деб хабар беради Somali Guardian.

Пойтахт Могадишoдан 400 километр шимоли-ғарбда жойлашган Дусамаребдаги ҳукумат қароргоҳи атрофида қўриқлаш тизими кучайтирилган. Шаҳардаги армия отрядлари эса патрулда.

Бугун эрталаб Дусамареб аэропорти яқинида ҳам кучли портлаш юз берган. Somali Guardianʼга кўра, бу ҳодисага Сомали қуруқликдаги қўшинлари штаби бошлиғининг ўринбосарини ўлдиришга уриниш сабаб бўлган. Унинг ҳозирги аҳволига оид маълумотлар ҳали тақдим этилмаган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар