Мадрид марказидаги бино портлаб кетди — видео

Мадрид шаҳри марказидаги бинода кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «El Pais» нашри хабар берди.

Фото: Twitter

Маълум қилинишича, бинонинг бир нечта қавати қулаб тушган. Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, камида икки киши қурбон бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.

Портлаш диний ташкилотга қарашли, қариялар уйига туташган, мактаб яқининдаги кўп қаватли бинода содир бўлган. Ҳодиса натижасида бино қисман қулаб тушган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Eli Diario нашрининг ёзишича, катта эҳтимол билан маиший газ портлаган.

Фото: «AFP»

Қайд этилишича, 9 январь куни Испания пойтахтида рекорд даражада қор ёғганидан кейин мактабда дарслар ҳали тикланмаган. Шу сабабли мактаб биносида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Фото: «AFP»

Фото: «AFP»

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги портлашда 10 киши ҳалок бўлгани ҳамда Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлгани ҳақда хабар қилинганди

Янгиликлар