Боғдод марказида 2 нафар террорчи ўзини ўзи портлатиб юборди — видео

Ироқ пойтахти Боғдод марказида 21 январь, пайшанба куни 2 ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «heraldbulletin»

Маълум қилинишича, Ироқ пойтахтининг марказида биринчи террорист бозорга кирган ва ўзини касал қилиб кўрсатган ҳолда ёрдам сўраган, шу сабабли унинг атрофида одамлар тўпланган. Кейин иккинчи террорчи белига портловчи мосламани жойлаб, мототциклда одамлар турган жойга ҳайдаб борган.

Ҳужум оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши тан жароҳатлари олган. «Ҳалок бўлганларнинг сони ҳали ортиши мумкин, чунки яраланганларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда», дейилади хабарда. Ҳозирча воқеа учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаган. Таъкидланишича, Ироқда бу каби ҳужумлар 2017 йилдан бери кузатилмаган эди.

Бундай портлашлардан иккитаси Ироқда мазҳаблараро уруш авж олган 2005 ва 2007 йиллар орасида содир бўлган эди.

Аввалроқ Мадрид марказидаги бино портлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Саудия Aрабистонида Eвропа Иттифоқи элчилари иштирок этган маросим вақтида номусулмонлар қабристонида портлаш содир бўлган.

Янгиликлар