Россия Байрутдаги портлаш бўйича қидирув эълон қилинган 2 нафар фуқаросини экстрадиция қилишдан бош тортди

Россия Байрутда содир бўлган портлаш иши бўйича Интерпол томонидан ҳибсга олиниши сўралган Борис Прокошев ва Игор Гречушкинни қўлга олмаслиги ҳамда бошқа давлатга экстрадиция қилмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар берди.

Маълумотларга кўра, Россиялик Игор Гречушкин Байрутга йирик миқдорда селитра олиб келган «Rhous» кемаси раҳбари, Борис Прокошева эса кема капитани. Интерпол 2020 йил август ойида уларга нисбатан қидирув эълон қилган. Шундан сўнг, Гречушкин ва Прокошев 2020 йил октябрда Ливанда сиртдан ҳибсга олинган. Лекин Россия Бош прокуратураси ушбу икки россияликни ҳибсга олиш ва бошқа давлатга экстрадиция қилишни рад этди.

«Гречушкин ва Прокошевга нисбатан экстрадиция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан ҳеч қандай сўровлар бўлмаган. Гречушкин ва Прокошев Россия фуқаролари эканлигини ҳисобга олсак, уларни бошқа давлатга топшириш мумкин эмас», – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг деярли 60 фоиз қисми зарарлан эди. Кейинчалик берилган маълумотларга кўра, портлаш оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони 4000 нафардан ортган. Қутқариш ишлари учун вертолётлар жалб қилинган. Шундан сўнг Байрут шаҳрида норозиликлар бошланиб, намойишчилар 8 август куни Ливан ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб кирди. Улар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Янгиликлар