Сирдарёда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг муҳандиси пора билан қўлга тушди

Сирдарё туманида содир этилган коррупцион жиноят аниқланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, «Сирдарё хабарлари» маълум қилди.

Хабарга кўра, 26 февраль куни Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ҳамда ДХХ туман бўлинмаси ходимлари томонидан фуқаро И.Т.нинг аризасига асосан Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман филиали 1- тоифали кадастр муҳандиси Б.Х. ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида пора беришга далолат қилиб, фуқаро И.Т.дан «Ширин» маҳалласи ҳудудида жойлашган 6 сотих ер майдони, турар жой биносини фойдаланишга қабул қилиш юзасидан хужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Сирдарё тумани филиали 1- тоифали муҳандиси Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилаган.

Хозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар