Фарғонада бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Фарғонада бир эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Билдирилишича, ҳодиса кеча, 1 март куни Фарғона вилояти Бешарик тумани Ободон кучасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Мазкур уйда яшовчи 1973 йилда туғилган эркак ва унинг 2 нафар фарзанди (ўғил ва қиз) ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Маълум қилинишича, қиз 2012 йилда, ўғил эса 2013 йилда туғилган бўлган.

Фожеага мархумлар истикомат килган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Вафот этганларнинг ўлими бўйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда текшириш харакатлари олиб борилмокда.

Янгиликлар