Синоптиклар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғиши ҳақида маълумот берди

Бугун (2 апрель) Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсад. Ҳарорат 5-10 даража илиқ.

Янгиликлар