Ўзбекистонда илк маротаба «Сувчилар мактаби» фаолияти йўлга қўйилмоқда

Сўнгги йилларда юртимизда сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор бериляпти. Жумладан, 2023 йил 18 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинган эди. Орадан кўп ўтмай, 29 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хужалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетида «Сувчилар мактаби» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

  • Сув – бу қимматли ресурс ва уни тежашимиз керак – деди тадбирда сўзга чиққан

Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев. – Қўлимиздаги лойиҳа эса кутганимиздан зиёд самара беришига ишонаман. Сув тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, харид қилиш, жойларда лойиҳалаштириш ва ўрнатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун соҳа вакилларининг билим ва кўникмалари янада ошириш билан жиддий шуғулланмасак бўлмайди.

Айнан шу муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Агробанк» Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети  билан ҳамкорликда«Сувчилар мактаби» лойиҳасини ишлаб чиқди.

Сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини оширишда фермерларни ўқитиш муҳим аҳамиятга касб этади. Бунинг учун соҳанинг тажрибали мутахассисларини жалб қилган ҳолда махсус handbook ишлаб чиқилди.

Унга кўра Республика бўйича 5та сайёр гуруҳ ташкил қилиниб, ўнга яқин ўқув мавзулари ва мақсад-вазифалари белгилаб олинди.

– Қишлоқ хўжалигини молиялаштирувчи тижорат банки вакили сифатида сувдан оқилона фойдаланишни қўллаб-қувватлашда катта масъулиятимиз бор, — деди  «Агробанк» АТБ Бошқарув раиси Р. Маматкулов. — Хусусан, Муҳтарам Президентимиз ушбу йўналишда Агробанкка муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

Йил якунига қадар Республиканинг ҳар бир ҳудудида Сувчилар мактаби ташкил этиш режалаштирилган. 2024-2030 йилларда 45 мингдан ортиқ (ҳар йили 6500 нафар) фермер хўжалигини сертификатлаш бўйича 1 хафталик ўқув курслари ва «Сувчилар мактаби» платформаси ташкил этилади.

  • Эндиликда шу мавзуни янада кенгайтириш мақсадида 5 нафар мутахассис Тошкентга келдик. Бу лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Ўз йўналишимизда ишларни якунлаганимиздан кейин яна 5 нафар ҳамкасбимиз Ўзбекистонга келиб лойиҳада иштирок этади.

Сув танқислиги муаммоси бугун бутун дунёни хавотирга солаётгани маълум. Сув тасарруфини қандай таъминлаш мумкин? Ўзбекистон суғоришга ишлатиладиган ерларнинг 90 фоизини суғориш учун сувни қўшни давлатлардан олади. Сув тасарруфини яхшилашга сув тизимларини яхшилаш орқали эришиш мумкин. Чунки бу тизимда катта қувурлар орқали сув келтиришда жуда катта йўқотишлар бўлади. Бунга Ўзбекистонда муҳим деб қараш ва янги тизимларга ўтиш келгусида юз берадиган муаммоларга ечим бўла олади, — деди Туркиядан ташриф буюрган мутахассис Сулейман Кодал.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича ажратиладиган кредитларни электрон шаклга ўтказган ҳолда suvkredıt.uz платформаси фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Ўқув курсларини тугатганларга ушбу платформа орқали қисқа муддатларда кредит олиш жорий қилинади ҳамда сервис хизматлари кўрсатилади.

Янгиликлар