Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи ушланди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, фуқародан 5000 доллар олган институт бўлим бошлиғи қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жияни С.нинг ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш тартиби билан танишиб юрган вақтида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Сиртқи бўлим бошлиғи билан танишиб қолганини билдирган. Ушбу шахс унинг ишончига кириб, жиянини дизайн факультетига ўқишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 5000 доллар миқдоридаги пулларни талаб қилганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан 1 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.В. ариза муаллифидан талаб қилган 5000 доллар миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.