Ҳомийлик хайриялари ёрдами биринчи бўлиб кимларга берилиши маълум қилинди

АОКА ҳузуридаги штабда 2 август куни бўлиб ўтган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров ҳомийлик хайриялари ёрдами бирламчи кимларга етказилишини маълум қилди.

Қайд этилишича:

  • таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;
  • ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;
  • ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
  • ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
  • 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар ва бева эрлар;
  • ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
  • меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган, мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва зарур ёрдамга муҳтож оилаларга ҳомийлик хайриялари ёрдами биринчи бўлиб етказиб берилади.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида моддий ёрдам пуллари фақат «темир дафтар»га киритилганларга тарқатилгани маълум қилинганди.

Шунингдек, Сергелидаги можаро видеосида шикоят қилган аёл ҳайитлик пулини олганини айтиб, англашилмовчилик учун узр сўради.

Янгиликлар