Тиббий ёрдам кўрсатишни рад этган шифокорларга 669 мингдан 2,5 млн сўмгача жарима солиниши мумкин

АОКА ҳузуридаги штабда 1 август куни Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда тиббиёт ходимлари томонидан шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиши рад этилганда бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида маьлумот берилди.

Кадр: YouTube

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 591-моддасига мувофиқ, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

фуқароларга — 669 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача;

мансабдор шахсларга — 1 миллион 115 минг сўмдан 2 миллион 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса:

фуқароларга — 1 миллион 115 минг сўмдан 2 миллион 230 минг сўмгача;

мансабдор шахсларга — 2 миллион 230 минг сўмдан 3 миллион 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Самарқандда тиббиёт ходимларининг 840 миллион сўмлик қўшимча маошлари тўлаб берилмагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар