Андижон шаҳрида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари 15 кунда тугатилиши белгиланди

Андижон шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, санитария ҳолатларини кўздан кечириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан 2 сентябрь, чоршанба куни Андижон шаҳар ҳокими Бахромжон Хайдаров 2-сон МФЙ ҳудудида тарғибот тадбири ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, тегишли ташкилотлар иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўткизилган мазкур йиғилиш давомида кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъул мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва камчиликларни бартараф этиш ишлари 15 кун муддатда тугатилиши белгиланиб, амалий ишлар шу куннинг ўзидан бошланди», дейилади хокимлик хабарида.

Аввалроқ Aндижондаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги маълум қилинганди. Шуниндек, Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шаҳар ҳокими томонидан назорат қилиниши ҳақида хабар берилганди.