Бухорода 3 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 3 сентябрь, пайшанба куни Бухоро вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республика тоғолди ва тоғ ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11—16 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.