Ўзбекистондаги ОТМларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланиши тунги соат 02:10 да эълон қилинди

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили расман 2 сентябрдан бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати тунда, аниқроғи соат 02:10 да хабар қилди.

Республикада 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.

Қайд этилишича, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда, онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги ўқув йили олдидан мактабларга салкам 10 минг нафар тиббиёт ходими жалб қилингани ҳамда мактабларда таълим қачондан ва қандай шаклда бошланиши маълум қилингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар