Ўзбекистонда август ойида энг қиммат палов Бухорода сотилди

Ўзбекистонда вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: «myfoodmap.ru»

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлган:

  • Қорақалпоғистонда 1 порция паловнинг нархи 13 667 сўм бўлса, 1 кг ош 95 669 сўм;
  • Андижон вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 600 сўм бўлса, 1 кг ош 109 200 сўм;
  • Бухоро вилоятида 1 порция паловнинг нархи 18 667 сўм бўлса,1 кг ош 130 669 сўм;
  • Жиззах вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 333 сўм бўлса, 1 кг ош 107 331 сўм;
  • Қашқадарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 500 сўм бўлса, 1 кг ош 115 500 сўм;
  • Навоий вилоятида 1 порция паловнинг нархи 13 500 сўм бўлса, 1 кг ош 94 500 сўм;
  • Наманган вилоятида 1 порция паловнинг нархи 13 286 сўм бўлса, 1 кг ош 93 002 сўм;
  • Самарқанд вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 000 сўм бўлса, 1 кг ош 112 000 сўм;
  • Сурхондарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 12 000 сўм бўлса, 1 кг ош 84 000 сўм;
  • Сирдарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 667 сўм бўлса, 1 кг ош 102 669 сўм;
  • Тошкент вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 167 сўм бўлса,1 кг ош 106 169 сўм;
  • Фарғона вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 500 сўм бўлса, 1 кг ош 115 500 сўм;
  • Хоразм вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 600 сўм бўлса, 1 кг палов 102 200 сўм;
  • Тошкент шаҳрида эса 1 порция паловнинг нархи 17 400 сўм бўлса, 1 кг ош 121 800 сўмни ташкил қилган.

Қўмита хабарига қўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Таъкидланишича, мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда август ойида истеъмол нархлари даражаси ярим фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.