Хўжаободда 50 та хонадонни ичимлик суви билан таьминлайдиган қувур тортилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 1 ноябрь, якшанба куни 50 та хонадонни ичимлик суви билан таьминлайдиган қувур тортилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг вилоят бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмати

Таъкидланишича, Хўжаобод туманидаги «Карнайчи» маҳалласида тоза ичимлик суви таъминотида муаммо юзага келган. Шу боис ҳудуддаги сув тармоғи тозаланиб, қўшимча 30 метр қувур ётқизиш ишлари амалга оширилган. Натижада 50 та хонадоннинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмати

Аввалроқ 1 октябрь куни Хўжаобод тумани ҳокими Зоҳид Аҳмадалиев ва сектор рахбарлари «Баҳрин» маҳалласига бориб, аҳолининг ичимлик суви масаласидаги мурожаатини ўрганиб чиққани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар