Тошлоқда вояга етмаган фуқаронинг 700 минг сўмлик телефонини ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 1 ноябрь, душанба куни фуқаро Х.З. вояга етмаган Н.С.нинг қўлида бўлган телефонни тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Х.З. вояга етмаган фуқаронинг қиймати 700 000 сўмлик «Samsung» русумли уяли телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми «а» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Наманганда жиноят содир этиб, терговдан яширинган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар