Тошкентда тўхташ тақиқланган жойда машинасини қолдирган ИИБ ходими жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида 1 декабрь куни тўхташ тақиқланган жойда қолдирилган Ички ишлар бошқармасига қарашли «Cobalt» автомашинаcи ҳайдовчисига жарима белгиланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Таъкидланишича, 1 декабрь куни ижтимоий тармоқда «Ички ишлар органи ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида хабар тарқалган. Хабардаги фотосуратда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган «Cobalt» махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, «Cobalt» махсус хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Б.М.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, 669 минг сўм жарима белгиланган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли мақчаларни ёқиб, хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз», дейилади ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ Бухорода 8 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчи 36 марта қоидабузарлик содир этгани учун салкам 36 млн сўм жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар