Тошкентда ҳайдовчи 36 марта қоидабузарлик содир этгани учун салкам 36 млн сўм жаримага тортилди

Тошкентда ўтган 10 ой мобайнида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 36 марта қоидабузарлик содир этгани учун салкам 35 миллион 457 минг сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи «Lacetti» ҳайдовчиси 2020 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган. Ҳайдовчи аҳоли яшаш жойида чекланган тезлик 70 километр/соат бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 километр/соат, паст тезлиги эса 80 километр/соат билан ҳаракатланган.

Натижада тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 миллион 457 минг сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона вилояти Қувасой туманидаги тўйда бешдан ортиқ автомобиль ҳайдовчилари карантин қоидаларига риоя қилмаганлиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар