Қувасойдаги тўйда карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчилар жаримага тортилди (видео)

Фарғона вилояти Қувасой туманидаги тўйда бешдан ортиқ автомобиль ҳайдовчилари карантин қоидаларига риоя қилмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 4 октябрь куни Қувасой туманидаги Қалача қишлоғида бешдан ортиқ автомобиль иштирокида тўй маросими бўлиб ўтган. Aвтомобиль ҳайдовчилари тор йўлакда тезликни ошириб, йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузган. Шундан сўнг, ҳайдовчилар ўз ҳаракатини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, автомабиллар жарима майдонига қўйилган. Ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Маҳаллада ушбу ҳолат юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан муҳокама ўтказилган.

Aввалроқ Ғиждувонда Бухоро—Тошкент йўналишида ноқонуний ҳаракатланаётган 10 дан зиёд ҳайдовчиларига чора кўрилгани ҳақиа хабар берилганди.

Янгиликлар