Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш яна авж оляпти

Декабрнингг паст ҳарорат билан бошланиши Ўзбекистонда коронавируснинг авж олишига ҳам сабаб бўлмоқда. Кеча, 1 декабрь куни мамлакатда ушбу вирус аниқланган беморлар 159 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 1 нафари Андижон вилоятида;
  • 10 нафари Бухоро вилоятида;
  • 12 нафари Жиззах вилоятида;
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 1 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 12 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 19 нафари Тошкент вилоятида;
  • 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Янгиликлар