Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Республика ҳудуди бўйича ҳарорати 30-35 даража, жанубда 37-38 даража бўлган асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 4 майда осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Шунингдек, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кундуз куни ҳарорат 23-28 даража бўлган қулай қийматларгача пасаяди.

Янгиликлар