Қўқонда танишининг 1,5 млн сўмлик телефонини фойдаланиш учун олиб, сотиб юборган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Қўқон шаҳрида фуқаро танишининг телефонини вақтинча фойдаланиш учун олиб туриб, бошқа шахсга сотиб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 23 июль куни фуқаро С.Р. Фурқат кўчасида А.А.дан нархи 1 550 000 сўмлик «Samsung Galaxy А6» русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб туришини айтиб, олади ва аппаратни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада танишининг 1 миллион сўмлик телефонини фойдаланиш учун олиб, сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилгани хабар берилган эди.