Ўзбекистонда 3 сентябрь куни коронавирусга чалинган 293 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 293 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича:

  • Тошкент шаҳрида 155 нафар;
  • Тошкент вилоятида 93 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар;
  • Хоразм вилоятида 10 нафар;
  • Aндижон вилоятида 7 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, мамлакатда жами 40 176 нафар коронавирусга чалинган фуқаро соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда мамлакатда 2287 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда 2 сентябрь куни коронавирусга чалинган 219 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар