Самарқандда самбо бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллади

Самарқандда самбо бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоятии Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Фото: Самарқанд вилоятии Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритган.

Хусусан, фахрли 1-ўринни:

  • 68 кг тоифасида кичик сержант Ш.Ахматов;
  • 74 кг тоифасида  катта сержант Ё.Насимов;
  • +100 кг тоифасида лейтенант Д.Самадов.

Фахрли 2-ўринни:

  • 82 кг тоифасида  кичик сержант Ф.Рўзиев;
  • 90 кг тоифасида  кичик сержант Б.Норчаев;
  • 100 кг тоифасида  сержант Б.Ахмадов.

Фахрли 3-ўринни:

  • 68 кг тоифасида  кичик сержант Ш.Курбонов;
  • 74 кг тоифасида  катта сержант В.Нарзиев;
  • 82 кг тоифасида  кичик сержант А.Хакимов;
  • 100 кг тоифасида  лейтенант Д.Элмуродов қўлга киритган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби мусобақада ички ишлар шарафини ҳимоя қилган барча ходимларни ғалаба билан самимий қутлаган.

Аввалроқ Самарқандда қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар