Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 47 миллиондан ошди

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 47 миллиондан ошди.

Фото: «Unsplash»

Дунёда 2 ноябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 47 194 729 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (9 508 433), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (8 262 478) ва Бразилияда (5 545 705) қайд этилган.

Фото: «Worldometers»

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 209 306, касалликдан соғайганлар сони 33 930 550 тани ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 395 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 64 671 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2151 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, америкалик олимлар коронавирусга қарши антитаначалар инсон организмида қанча муддат сақланишини аниқлаган.

Янгиликлар