Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 2 ноябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 47 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 2 ноябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 47 072 539 киши;
  • касалликдан тузалганлар 33 909 200 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 208 367 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 267 371 та касалланиш ҳамда 3318 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 2 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 395 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 2 ноябрь куни 239 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 92 таси Тошкент шаҳрида, 64 таси Тошкент вилоятида, 12 таси Андижон вилоятида, 11 таси Сирдарё вилоятида, 7 таси Жиззах вилоятида, 5 таси Самарқанд вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида, 3 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 2 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 573 нафарга етган. 2 ноябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 122 нафар, Тошкент вилоятида 28 нафар, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 13 нафардан, Қорақалпоғистон ва Жиззах вилоятида 9 нафардан, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 395 нафар бемордан 64 671 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2151 нафар бемордан 263 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 ноябрь куни 224 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

Хабар қилинишича, америкалик олимлар коронавирусга қарши антитаначалар инсон организмида қанча муддат сақланишини аниқлаган.

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 489 455 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,2 миллион киши), Бразилия (5,5 миллион киши), Россия (1,6 миллион киши), Франция (1,4 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 47 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 2 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 112 860 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 106 514 нафари тўлиқ соғайган, 1825 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 442 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Tass»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 38 003 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 819 нафари тузалган, 402 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 2 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 59 879 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 50 741 нафари соғайиб, 1155 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7983 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 758 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 2 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 096 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 337 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 82 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 2 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 655 038 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 236 033 нафари соғайган, 28 473 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 18 257 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 238 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 46,6 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар