Aмерикалик олимлар коронавирусга қарши антитаначалар инсон организмида қанча муддат сақланишини аниқлади

Нью-Йоркда коронавирус билан касалланган 30 мингдан зиёд беморни текширган америкалик олимлар коронавирусга қарши антитаначаларнинг инсон организмидаги сақлаш муддатини аниқлади. Унга кўра антитаначаларнинг миқдори уч ой давомида барқарор бўлиб қолади, аммо улар танада беш ойгача сақланиб қолади.

Хабарга кўра, тадқиқот материаллари «Science» журнали томонидан нашр этилган. Шунингдек, Маун Синай тиббиёт мактабининг вирусологлари Нью-Йорк туманларидан бирида соғлиқни сақлаш тизимида текширилган 30 082 кишининг маълумотлари асосида антитаначаларнинг мавжудлигини ва ишончлилигини текширган. Ушбу маълумотларга асосланиб, улар антитаначаларнинг CОVID-19’ни келтириб чиқарадиган Sars-CоV-2 коронавирусини беш ойгача бўлган муддатда зарарсизлантиролади, деган хулосага келган. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, инсон танасида антитаначалар даражаси уч ой давомида анча юқори ва барқарор бўлиб қолади ва кейинчалик ўртача пасаяди. Шунингдек, улар бошқа тадқиқотчиларнинг CОVID-19 билан касалланган беморларда антитаначалар ривожланмаслиги ва тезда йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги хулосаларига қўшилмаслигини билдирган.

Таъкидланишича, антитаначалар юқори эҳтимол билан коронавирусни қайта юқтириш хавфини камайтиради ва қайта юқтирган тақдирда касалликни сусайтириши мумкин. Уларнинг фикрига кўра, ушбу маълумотлар жаҳон тиббиёт ҳамжамиятининг CОVID-19’га қарши вакциналарни ишлаб чиқаришда фойдали бўлади ва пандемия билан боғлиқ сиёсат учун асос бўлиб хизмат қилади. Нью-Ёркнинг Синай тоғидаги Тиббиёт мактаби вакцинологи Флориан Краммер иммунитет йўқолиши билан инсон вирусни қайта-қайта юқтириши мумкинлигини таъкидлади.

Касалликдан кейин қонда ҳосил бўлган антитаначалар ташқи хавфни зарарсизлантирадиган оқсиллардир. Aммо кўплаб тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, касалликдан соғайганларнинг танасида антитаначалар даражаси вақт ўтиши билан пасаяди. Бу ҳақда биринчилардан бўлиб Испания эпидемиология миллий маркази мутахассислари бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи хабар берган. Шунингдек, Лондон Қироллик коллежи тадқиқоти антитаначанинг даражаси вақт ўтиши билан аниқланмайдиган даражага тушиши мумкинлигини тасдиқлаган.

Хабарда айтилишича, олимлар антитаначалар танадан бир йил ичида бутунлай йўқ бўлиб кетишини билдирган. Краммер Business Insider’га берган интервюсида антитаначалар билан боғлиқ муаммо олимлар одамни ҳимояланган деб ҳисоблаш учун қанча антитанача кераклигини ҳали билмаслигида эканлигини таъкидлаб ўтган. Шунингдек унинг сўзларига кўра, вакцина ҳар доим ҳам ҳимоя қилмаслиги уни яратишда муаммо бўлиши мумкин.

«Бу кўплаб вакциналар билан содир бўлади. Бу муаммо эмас, сиз яна эмлашингиз мумкин», — деб қўшимча қилган Краммер.

Қайд этилишича, антитаначаларнинг аста-секин йўқ бўлиб кетиши ваҳима учун сабаб бўлмайди, чунки бу инфекциядан ҳимоя қиладиган ягона иммунитет воситаси эмас. Иммунитет, шунингдек, бунинг учун икки турдаги ҳужайраларни қўллайди: вирусни юқтирган ҳужайраларни топиб йўқ қила оладиган «Т» лимфоцитлар ва антителлар ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган «Б» лимфоцитлар.

«Aгар бир мунча вақт ўтгач, яна юқтирсангиз, касаллик кучсизроқ бўлади. Бу биринчи марта бўлгани каби кучли бўлмайди, чунки сизнинг ‘Б’ ҳужайраларингиз ва ‘Т’ ҳужайраларингиз вирусни эслайди ва тезда жавоб беради », — деди Краммер.

Аввалроқ олимлар кўзойнак таққан одамларга COVID-19 юқиш эҳтимоли беш баравар камлигини аниқлаганди. Шунингдек, австралиялик олимлар томонидан коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида бир ойгача сақланиб қолиши маълум қилинди. Кейинчалик мутахассис коронавирус антитаначаларини аниқловчи тестни фойдасиз деб атагани ҳақда хабар қилинганди.