Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 46 миллиондан ошди
«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 46 миллиондан ошди.
Дунёда 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 46,000,951 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (9 318 653), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (8 137 119) ва Бразилияда (5 519 528) қайд этилган.
Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 195 088, касалликдан соғайганлар сони 33 295 767 тани ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 801 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 63 978 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2 259 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.