Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 45 миллиондан ошди
«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 45 миллиондан ошди.
Дунёда 30 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 45 423 699 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (9 214 994), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (8 088 851) ва Бразилияда (5 496 402) қайд этилган.
Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 187 529, касалликдан соғайганлар сони 33 034 054 тани ташкил этади.
Маълумот ўрнида, 2020 йил 30 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 542 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 44 миллиондан ошгани ҳамда Ўзбекистонда уйда даволанаётган коронавирус беморларига пульсоксиметр ва кислород концентраторлари бепул берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.