«Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак» — Адлия вазири

Адлия вазири Руслан Давлетов 3 декабрь, пайшанба куни Халқаро пресс-клубда матбуот эркинлиги жараёнларига бағишланган давра суҳбатида мамлакатдаги чекловлар, ОАВ ва суд муносабатларии хусусида фикр билдирди.

Кадр: YouTube

«Яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим. Ўзи умуман бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак. Чеклашга жуда устамиз. Шу пайтгача буни яхши уддалаб келганмиз. Энди бугунги кунда ҳуқуқни таъминлаш тўғрисида кўпрoқ гапиришимиз керак», — дейди Адлия вазири.

Русланбек Давлетов нутқида давом этаркан оммавий ахборот воситалари ва қонунчилик ўртасидаги қандайдир муаммоли масала туғилса, судга борилиши кераклигини таъкидлаган.

«Афсуски, бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён», — дейди вазир.

Аввалроқ AОКA раҳбари Асаджон Ходжаев ҳам пресс-клубнинг мазкур сонида фикр билдиргани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, у кўпинча асоссиз ахборотни етказишда журналист, блогерлар айбланишини, унинг фикрича эса асоссиз ахборот пайдо бўлишига ўз вақтида тезкорлик билан жавоб бермаган давлат органлари айбдор эканлигини таъкидлаган.

Янгиликлар