Ўзбекистонда деҳқон хўжаликларига янги солиқ ставкаси белгиланади

Ўзбекистонда деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.
Buy Xanax 2Mg Bars

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Tez News»

Малумотларга кўра, «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга кўра:

  • барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;
  • деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингедк, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

  • биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;
  • иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим солиқ тўловчилар учун имтиёзлар белгилангани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
https://slickforcegirl.com/2021/11/17/d8jhlwo

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда 2021 йилдан мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгаради.

Янгиликлар