Тошкент давлат юридик университетида бир қатор хорижий профессорлар фаолият бошлади

Ўзбекистонда илк маротаба халқаро даражадаги ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ва профессорлари 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида таълим беришни бошлади. Бу ҳақда университет Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қайд этилишича, Президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва халқаро даражада фаолият юритадиган малакали юридик кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университети янги лойиҳани йўлга қўйган.

Унга кўра, AҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Швейцария, Словения, Aвстралия, Полша, Туркия каби мамлакатлардаги нуфузли ташкилотлар мутахассислари, олий таълим муассалари профессор-ўқитувчилари ТДЮУда ҳам фаолият юритади.

Олийгоҳда 20 нафар юқори малакали мутахассис

  • Интеллектуал мулк ҳуқуқи (Intellectual Property Law)
  • Халқаро атроф-муҳит ва Энергетика ҳуқуқи (International Environmental and Energy Law)
  • Спорт ва Оммавий ахборот воситалари ҳуқуқи (Sports and Media Law)
  • Қиёсий конституциявий ҳуқуқ (Comparative constitutional law)
  • Халқаро инвестиция ҳуқуқи (International Investment Law)
  • Қиёсий коорпоратив ҳуқуқ (Comparative Corporate Law)
  • Халқаро тижорат арбитражи (International Commercial Arbitration)
  • Халқаро бизнес ҳуқуқи (International Business Law)
  • Халқаро молия ва банк ҳуқуқи (International Financye Law & Banking Law) каби фанлардан талабаларга сабоқ беради. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади.

Янгиликлар